Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШдаги суд мигрантлар фарзандларини оиласи билан ажратишни тўхтатиш ҳақида қарор чиқарди
Фото: Getty Images
Калифорния штати Жанубий округи федерал суди АҚШ ҳукумати мигрантлар фарзандларини ўз ота-оналари билан ажратиш ҳуқуқига эга эмаслиги ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
Қарорга кўра, АҚШ миграция хизмати ходимлари Қўшма Штатлар чегарасида мигрантлар фарзандларини ўз оилалари билан ажратиш амалиётини тўхтатиши лозим.
Таъкидланишича, миграция хизмати АҚШ ҳудудида қўлга олинган барча болаларни ўз ота-онасига қайтариш бўйича ҳам мажбурият юклаган.
Аввалроқ, 17та штат Трамп маъмуриятини мигрантлар сабаб судга бергани ҳақида хабар қилинганди.
Мавзуга оид
11:09 / 26.04.2026
Яқин Шарқда ядровий мувозанат | “Геосиёсат”
10:40 / 26.04.2026
Трамп қатнашаётган тадбирда отишма: Оқ уй аъзолари эвакуация қилинди
21:32 / 25.04.2026
Уиткофф ва Кушнернинг Эрон билан музокаралар учун Покистонга сафари бекор қилинди
21:06 / 25.04.2026