Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2 млн доллар – ЖЧ-2026 финалига чипталар астрономик нархларда сотилмоқда
ФИФА расмий сайтида футбол бўйича жаҳон чемпионати финали чиптаси нархи 2 млн доллардан ошгани қайд этилди.
Фото: Getty images
Бу йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати финалига чипталар аллақачон 2 миллион доллардан ортиқ нархда сотувга чиқарилган, деб хабар берди Sky News.
Нашрнинг таъкидлашича, ФИФА сайтининг 19 июль кунги финал учун «чипталарни қайта сотиш ва алмаштириш»га бағишланган бўлимида нархи қарийб 2 млн 300 минг долларлик 4 та чипта сотувга қўйилган. Нью-Жерсидаги «MetLayf» стадионида бўлиб ўтадиган финал ўйинига тўртта чиптани сотиб олиш учун 9,2 миллион доллар сарфлашга тўғри келади.
Эътиборли жиҳати шундаки, дарвоза ортида жойлашган худди шу сектордаги бошқа бир нечта чипталар ҳам нисбатан «арзон» нархда – 16 минг долларга сотувга қўйилган.
«ФИФА чипталарни қайта сотиш бўлимидаги нархларни назорат қилмайди, аммо бундай чипталарни сотувчидан ҳам, сотиб олувчидан ҳам 15 фоиз комиссия олади - бу эса назарий жиҳатдан фақат битта чиптани сотишдан деярли 600 минг доллар даромад олиш мумкинлигини англатади», деб таъкидлайди нашр.
Қўшимча қилинишича, Канада, Мексика ва АҚШ биргаликда мезбонлик қиладиган ва 11 июнь куни бошланадиган турнирга чипталар нархи юқори бўлгани учун ташкилотчилар аллақачон танқидга учраган.
Нашрнинг хабар беришича, аввалги жаҳон чемпионатларида иккиламчи бозорда чипталар нархи ФИФА томонидан номинал қиймат билан чекланган эди.
Таъкидланишича, танқидларга жавобан ФИФА декабрь ойида нархи 60 долларлик чипталарни чиқарган.
«Бу йилги тадбирга аллақачон беш миллиондан ортиқ чипта сотилди ва шу ҳафта бошида чипталар савдосининг сўнгги босқичи бошланди», дейилади мақолада.
«ФИФА мезбон мамлакатлардаги йирик спорт ва кўнгилочар тадбирларга чипталар бозорининг стандарт амалиётига мос келадиган чипталар савдоси ва иккиламчи бозорнинг ишлаш моделини ишлаб чиқди. ФИФА чипталар учун табақалаштирилган нарх белгилаш ёндашуви турли спорт ва кўнгилочар соҳалардаги саноат тенденцияларига мос келади, бу ерда нархлар сотувлар ва томошабинларни оптималлаштириш, шунингдек, тадбирларнинг адолатли бозор қийматини таъминлаш мақсадида ўзгартирилади», деди ФИФА вакили.
Эслатиб ўтамиз, турнирда 48 та миллий жамоа - дастлаб 12 та гуруҳда, сўнгра плей-офф босқичида соврин учун кураш олиб боради. Ўзбекистон, Иордания, Кюрасао ва Кабо-Верде миллий жамоалари биринчи марта жаҳон чемпионатида иштирок этади. Ўйинлар 2026 йил 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
21:32
Уиткофф ва Кушнернинг Эрон билан музокаралар учун Покистонга сафари бекор қилинди
20:02
Politico Рубиони 2028 йилда АҚШ президентлигига номзод деб ҳисобламоқда
19:07
АҚШ Венесуэла ҳукуматига Мадуронинг ҳимояси учун ҳақ тўлашга рухсат берди
11:13