Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уиткофф ва Кушнернинг Эрон билан музокаралар учун Покистонга сафари бекор қилинди
Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп маълум қилди.
Фото: REUTERS
Доналд Трамп Fox News журналисти Ойша Ҳасниега Эроннинг музокаралардаги позицияси туфайли ўз элчилари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнернинг Исломободга сафарини бекор қилганини айтди.
«Мен одамларимга бироз олдин, улар учишга тайёрланаётганда: «Йўқ, сиз у ерга 18 соат учмайсиз. Ҳамма имконият бизда. Улар бизга исталган вақтда қўнғироқ қилиши мумкин, лекин сиз энди ҳеч нарсани муҳокама қилиб ўтириш учун 18 соатлик парвозларни амалга оширмайсиз», деб Fox News Трамп сўзларини келтирди.
Axios журналисти Барак Равид, шунингдек, Уиткофф ва Кушнернинг сафари бекор қилинганини айтди. У телефон орқали Трамп билан суҳбатлашганини таъкидлади.
«Ҳозирги вазиятда уларни 18 соатлик рейсга жўнатишнинг маъносини кўрмаяпман. Бу жуда узоқ. Биз буни телефон орқали ҳам қилишимиз мумкин», деди Трамп унга.
Мавзуга оид
21:06
2 млн доллар – ЖЧ-2026 финалига чипталар астрономик нархларда сотилмоқда
20:02
Politico Рубиони 2028 йилда АҚШ президентлигига номзод деб ҳисобламоқда
19:07
АҚШ Венесуэла ҳукуматига Мадуронинг ҳимояси учун ҳақ тўлашга рухсат берди
18:07