Жаҳон | 17:52 / 27.06.2018
15910
1 дақиқада ўқилади

Хитой ва Россиянинг АҚШ билан ҳарбий можародаги устунлиги айтилди

Фото: РИА Новости

АҚШ ҳарбий можаро юз берадиган бўлса, Хитой ва Россия радиоэлектрон кураш усулларидан фойдаланиши мумкин эканидан хавфсирамоқда. Бу ҳақда RT АҚШ Армия жанговар амалиётлари тажрибасини баҳолаш ва ўрганиш бўйича маркази қўлланмасига асосан хабар бермоқда.

Таъкидланишича, электромагнит нурланиш воситасидан самарали фойдаланувчи ҳарбий можаро томони ўзига хос устунликка эга бўлади.

«Катта эҳтимол билан (бу прогнозлар билан ҳам тасдиқланади), Хитой ёки Россиянинг исталган рақиби жанг майдонида электронмагнит нурланишдан фойдаланиш каби асосий ўзига хос устун жиҳат билан тўқнаш келади», - дейилади қўлланмада.

Аниқлик киритилишича, АҚШнинг позициялардан дарак берувчи глобал тизимлари етарли даражада кучли эмас, шунинг учун уларни тўсиб қўйиш мумкин.

Мавзуга оид