Ўзбекистон | 19:37 / 27.06.2018
12412
1 дақиқада ўқилади

“Меҳнаткаш деҳқон” кўкрак нишони таъсис этилди 

Фото: "Халқ сўзи"

Президент қарорига мувофиқ “Меҳнаткаш деҳқон” кўкрак нишони таъсис этилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

“Меҳнаткаш деҳқон” кўкрак нишони билан экин майдонлари унумдорлигини ошириш борасида салмоқли ишларни амалга ошираётган деҳқон хўжаликлари раҳбарлари, аъзолари, миришкор деҳқонлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари тақдирланадилар.

Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифлар туман қишлоқ хўжалиги бўлими, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан шакллантирилади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид