Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондон фонд биржасида Samarkand Bonds облигацияларининг 3-чиқарилиши жойлаштирилди
26 июнь куни Лондон фонд биржасида Халқаро молия корпорациясининг ўзбек сўмида белгиланган облигациялари - Samarkand Bonds учинчи чиқарилиши жойлаштирилди. Бу ҳақда Марказий банк сайтида хабар қилинди.
Чиқарилишнинг умумий ҳажми - 80 млрд сўм, қоплаш муддати - 2 йил, купон ставкаси - йилига 9,45%.
Облигацияларни сотиш бўйича битимлар Европанинг активларни бошқариш бўйича учта компанияси билан тузилди. Битимларни ташкил этишни Citigroup Global Markets Ltd брокерлик компанияси ўз зиммасига олди. Ушбу облигация шартлари тўғрисидаги маълумотлар Bloomberg ахборот агентлигининг терминалида жойлаштирилган.
Биринчи чиқарилиш 18 майда, иккинчиси - 29 май куни амалга оширилди. Облигациялардан олинган даромадлар «Ҳамкорбанк»ни қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилади.
Мавзуга оид
14:24 / 21.06.2026
Лондон шимолида икки поезд тўқнашди
12:25 / 22.05.2026
IPO нима ва UzNIF акцияларини қандай сотиб олиш мумкин?
21:22 / 18.05.2026
Саида Мирзиёева Лондонда нуфусли халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари ва сиёсатчилар билан учрашувлар ўтказди
10:07 / 04.05.2026