Иқтисодиёт | 15:33 / 28.06.2018
6922
2 дақиқада ўқилади

Табиий монополия шароитида ишлаб чиқариладиган товарлар нархи давлат томонидан тартибга солинади

Фото: KUN.UZ

Монопол маҳсулотлар рўйхати ва турларини тубдан қисқартириш ҳамда монополияга қарши тартибга солишнинг халқаро принципларига ўтишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Товар бозорларида монополияга қарши тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 30 мартдаги 249-сон қарори қабул қилинди.

Молия вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур қарорга мувофиқ нархларни давлат томонидан тартибга солиш (декларация қилиш, тасдиқлаш, қатъий белгиланган ёки чекланган нархларни (тарифларни) ўрнатиш, тартибга солувчи коэффициент, устама ва рентабелликнинг чегараланган даражаси ва нархни тартибга солишнинг бошқа усуллари) фақат:

ушбу қарорга 2-иловада келтирилган товарларга (хизматларга) (Нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) ва уларнинг стратегик турлари рўйхати);

табиий монополия шароитларида ишлаб чиқариладиган товарларга (кўрсатиладиган хизматларга);

Ўзбекистон Республикаси президентининг қарорларида нархларини (тарифларини) тартибга солиш назарда тутилган товарларга (хизматларга) нисбатан амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид