LG NeoChef микротўлқинли печ: ошхонангиздаги бош ошпаз
Микротўлқинли печ - уй шароитида пишириш учун етарлича вақт тополмайдиганлар учун ажралмас уй жиҳозидир.
Замонавий дунёда, одатда, оиланинг барча аъзолари ишлайди, шунинг учун аччиқ бир савол туғилади: “Ким егулик тайёрлайди?“. LG NeoChef микротўлқинли печи билан сиз уй юмушларини бажаришда вақтни иқтисод қиласиз, барча оила аъзоларингиз эса худди ресторандаги каби мазали кечки овқатдан баҳраманд бўлади. Бу барча яқинларни тансиқ таомларга бой дастурхон атрофида жам қилиб, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш учун ёрдам берадиган ишончли ва синалган техника.
Технология мукаммаллиги: Смарт Инвертер
Смарт Инвертер – бу магнетрон нурланишни максимал қувватда эмас, балки уни танланган пишириш режимига мос равишда бошқарадиган ва одатдагидан кўра овқатни 1,5 баробар тезроқ иситишга имкон берувчи ноёб технология. 200 дан 1100 ватт.гача бўлган кучланишни бошқариш таомни бир маромда тайёрлашга кафолат беради. Маҳсулотни тайёрлаш сифати ортади - таомни куйдириб ҳам юбормайсиз, бир маромда иситасиз ва инвертор хусусиятига эга бўлмаган микротўлқинли печлар билан содир бўладиган бошқа майда кўнгил хираликлардан йироқ бўласиз. Ўта сезувчан сенсорли бошқарув техника билан ишлаш жараёнини енгиллаштиради ва микротўлқинли печни ҳақиқий ақлли қурилмага айлантиради.
Аниқ нишон!
I Wave спираль бўйлаб микротўлқин ҳаракати технологияси туфайли таомга иссиқлик чуқур ва бир маромда етиб бориб, унинг нафақат ички қисми, балки четлари ҳам бир хилда исийди. Бунда тўлқиннинг бутун бўлма бўйлаб тарқалишига ёрдам берувчи печнинг ички деворлари тузилиши ҳам муҳим ўрин тутади. Сиз фақатгина таомнинг бир қисмига таъсир қилган ҳароратни эмас, балки таом учун керакли бўлган ҳароратни оласиз. Ва, сиз ундаги иссиқ ликопча ҳамда совуқ таомни бутунлай эсдан чиқаришингиз мумкин, LG NeoChef билан бу ҳодиса содир бўлмайди.
Биргина уриниш
LG NeoChef’нинг яна бир рад этиб бўлмайдиган афзаллиги - таом тайёрлаш автомат режими. Бу ниҳоятда қулай ва микротўлқинли печдан ҳатто болалар ҳам фойдаланишига имкон беради. Шунчаки биргина тугмани босинг ва ресторандаги каби мазали тансиқ таомдан баҳраманд бўлинг. Уй йогуртини, эритилган пишлоқ ёки шоколаддан тансиқ егулик, қовурилган ёки пиширилган таомлар тайёрлашингиз мумкин. Махсус карбон толаси иситиш элементи туфайли гриллда сабзавот ёки гўштни кўмирда мисоли қовурилгандек пишириб кўринг. Карбон толаси юқори даражада иссиқликни сингишини таъминлайди.
Агарда сиз печ ичида нима мўъжизалар содир бўлаётгани билан қизиқсангиз, хавотир олманг, печ ичи тутун бўлмайди ва таом пишиш жараёнини ёрқин, узоқ муддатли ва энергия тежайдиган LED-ёритгич ёрдамида кузатиб туришингиз мумкин.
Қулай функция – олти бурчакли мустаҳкам айланувчи ва икки килограммгача оғирликни кўтарувчи столча таом тайёрлаш жараёнини янада осонлаштиради.
Тозалик ва саломатлик
ЛГ НеоЧефнинг барча микротўлқинли печлари Easy Clean тизими билан жиҳозланган бўлиб, бу махсус қоплама техникани тозалаш жараёни сезиларли равишда қисқартиради ва вақтингизни ҳам тежайди. Сиз ички бўлманинг устки қисмини осонгина тозалаш воситаларисиз тозалаб олишингиз мумкин. Печни дастлабки ҳолатига келтириш учун губка билан бир неча марта ички бўлма қопламаси бўйлаб артиб чиқинг. Бактерияларга қарши қоплама эса маҳсулотларингизни микроб ва бактериялардан ҳимоялайди.
LG NeoChef микротўлқинли печни харид қилиш, шунингдек нархлари билан қуйидаги дўконлардан билиб олишингиз мумкин:
- “Флешка“ технобозори дўконлари (собиқ “Малика“)
- “Ипак йўли“ бозори (собиқ Абу-Сахий)
- «MEDIAPARK»
“Credit Asia”
“Texnomart” тармоқ дўконлари
- “Next” СКМдаги LG’нинг расмий дўкони
Ёки 143-00-03 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.
Ижтимоий тармоқларда LG Uzbekistan расмий саҳифаларини кузатиб боринг:
Facebook: www.facebook.com/LGUzbekistan
Instagram: www.instagram.com/LGUzbekistan
LG маҳсулотларига техник хизмат кўрсатишга оид бўлган саволлар бўйича LG мижозларни қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилинг: 0−800 120−22−22. Бу рақамга қўнғироқ қилиш Ўзбекистон аҳолиси учун бепул. Муҳим: Рақамни тўлиқ териш керак.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
23:49 / 11.11.2022
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш этди
16:56 / 24.08.2022
LG NanoCell билан хонанинг исталган нуқтасидан тасвир сифати ва ёрқинлиги
09:00 / 19.08.2022