Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зангиота ҳокими ёшлар билан учрашди, туманда Ёшлар кутубхонаси очилди
Жорий йилнинг 29 июнь куни Зангиота тумани ҳокимлиги биноси мажлислар залида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот вакиллари ва 250 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди.
Туман ҳокими учрашувда ёшларни 30 июнь - Ёшлар куни билан табриклади ҳамда ёшлар билан суҳбат қурди. Суҳбат давомида 70 дан ортиқ ёшларни қийнаётган масалалар жойида ҳал этилди.
Шунингдек, шу куни Зангиота туманида Ёшлар кутубхонасининг очилиши бўлиб ўтди. Тантанали маросимдан сўнг "У.Мусаев" номли ўйингоҳида ёшлар кунига бағишлаб фестиваль ташкиллаштирилди.
Фестивалда тумандаги беш мингдан ортиқ ёшлар иштирок этишди. Тадбирда туман ҳокими байрам билан табриклаб, турли соҳаларда юқори натижаларга эришган 100 нафар ёшларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.
Мавзуга оид
10:04 / 21.03.2026
Президент ёшларни Учинчи Ренессанс бунёдкорлари деб атади
18:07 / 07.03.2026
Андижонлик қиз келинлик уйига 800 та китобдан иборат сеп билан борди
22:01 / 25.02.2026
Йигит-қизлар қаршисидаги муаммолар ёхуд ёшлар сиёсати нега муҳим?
13:25 / 24.02.2026