Ўзбекистон | 11:10
781
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон аҳолисининг 38,5 фоизи ҳали 20 ёшга тўлмаган

Аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларига кўра, 39 миллионлик Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 12 млн нафари ёки 30,5 фоизи – 14 ёшга тўлмаган болалардан иборат. 20 ёшга тўлмаганлар эса 15 млн нафар (38,5 фоиз)ни ташкил этмоқда. 40-44 ёшгача бўлганлар орасида эркаклар, шу ёшдан кейин эса аёллар кўпроқни ташкил этади.

Фото: Kun.uz

Миллий статистика қўмитаси 2026 йил бошида ўтказилган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларини тақдим этди.

Натижаларга кўра, Ўзбекистон аҳолиси 39 миллионни ташкил этиб, шундан 11,9 миллиони ёки 30,5 фоизи – 14 ёшга тўлмаган болалардан иборат.

Аҳолининг 15 млн нафари ёки 38,5 фоизи ҳали 20 ёшга тўлмаган.

Ҳали ўттизга кирмаганлар эса 20,3 млн нафар ёки жами аҳолининг 52 фоизини ташкил этади.

Аҳолининг жинс бўйича тақсимланишига келсак, 40–44 ёш оралиғидаги ёш тоифасида аёллар ва эркаклар сони тенглигини кўриш мумкин. Бу ёшгача бўлганлар орасида эркаклар кўпроқ, бу ёшдан кейин эса аёллар кўпроқни ташкил этади.

Статқўм маълумотига кўра, 2025 йилда Ўзбекистон аҳолисининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,4 ёшни ташкил этган.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид