Жамият | 08:38 / 02.06.2026
1489
1 дақиқада ўқилади

Германияда ўзбекистонлик ёшлар учун махсус таълим дастурлари йўлга қўйилади

Ўзбекистонлик иқтидорли ёшлар ва мутахассислар учун Германияда махсус ёзги ўқув курсларини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу масала Германиянинг Фрайбург шаҳрида ўтказилган халқаро учрашувда муҳокама қилинди.

Фото: Дунё

Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари, Швейцариянинг Swiss Cham Asia ташкилоти ҳамда Singularity Academy институти раҳбарияти ўртасида бўлиб ўтган мулоқотда таълим, илм-фан ва сармоя соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.

Учрашувда ўзбекистонлик иқтидорли ёшлар ва мутахассислар учун Германияда ёз мавсумида махсус ўқув курсларини ташкил этиш, уларнинг халқаро тажриба ва билимларини ошириш имкониятларини яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, томонлар “Ўрта коридор” транспорт йўлагини илмий жиҳатдан ўрганиш, Ўзбекистонга сармоя жалб қилиш, соғлиқни сақлаш ва “яшил” энергетика соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашди.

Музокаралар якунида эришилган келишувларни амалиётга татбиқ этиш бўйича аниқ механизмларни ишлаб чиқиш ва ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид