Дания Хорватия йўлидан чиқди. Куннинг иккинчи ўйини анонси
Бугун, 1 июль куни эса нимчорак финал ўйинлари давом эттирилади. Куннинг иккинчи ўйини гуруҳ босқичида 100 фоизлик натижа қайд этган Хорватия ҳамда «C» гуруҳида Франция термасидан кейин иккинчи бўлган Дания терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Мазкур ўйин Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади. Ўйинни аргентиналик Нестор Питана бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқаради.
Хорватларга плей-оффда қийин бўлмаган йўл тушган ва улар финалгача етиб бориши ҳам мумкин. Лекин бунинг учун улар аввал скандинавияликлар тўсиғидан ўтиши талаб этилади.
Ҳозирда барча икки йил муқаддам Португалия плей-оффда қийин рақибларга учрамасдан осонлик билан финалга қадар етиб борганини эслаяпти. Ўшанда Роналду ва жамоадошлари финалгача Хорватия, Польша ва Уэльс каби терма жамоаларни мағлуб этиб борганди. Нариги «йўлак»да эса Германия, Испания, Италия, Франция ва Англия каби номлар бор эди.
Ҳозирда эса Хорватия билан битта сеткадан фаворитлардан фақат Англия ва Испания бор, нариги сетка эса Уругвай, Португалия, Аргентина, Франция, Бразилия, Бельгия, Мексика ва Япония каби терма жамоалардан таркиб топганди.
«Шахмат либослилар» жамоаси 2016 йилги Европа чемпионатида гуруҳда Испания ва Туркия терма жамоаларини осонлик билан мағлуб этган ва биринчи ўринни эгаллаган, аммо осон «йўлак» бошида осонлик билан Португалияга ютқазганди.
Энди хорватларга иккинчи имконият тақдим этилди. Жамоа ўтган вақт ичида деярли ўзгармаган - Модрич, Ракитич ва Манжукич асосий етакчилар. Фақат уларнинг ҳаммаси яна икки ёшга кексайган. Болқон юлдузли учлиги учун бу охирги жаҳон чемпионати бўлиши ҳам мумкин.
Икки йил олдинги мағлубият учун асосий айбдор сифатида бош мураббий кўрсатилганди. Анте Чачич телевизорларни жуда яхши тузатади, мураббийлик фаолияти билан эса турли-туманлик учун шуғулланади. Ҳозирда хорватларда фақат футбол ичида бўлган Златко Далич бош мураббий. Унда ижодкорлик бор.
Дания эса бу сафарги жаҳон чемпионатида таассурот қолдира олмаяпти. Перу устидан ғалабага катта баҳо бермаслик керак. Скандинавлар Австралия билан ишонарсиз ўйин кўрсатиб, дуранг қайд этди, охирги турда эса муддатидан аввал гуруҳ масаласини ҳал қилган Франциянинг иккинчи таркибига қарши голсиз дуранг қайд этилди.
Хорватия футболи афсонаси, ҳозирда футбол федерацияси раҳбари ҳисобланган Давор Шукер эса Данияни муносиб рақиб сифатида кўрмоқда. У Эриксен йўқ жойдан вазият яратиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Эриксеннинг маҳоратига гап йўқ, аммо унга бу ерда «Тоттенҳэм»даги шериклари етишмаслиги аниқ.
Данияликларнинг ўзи эса Хорватияга қарши қийин ўйин кутаётганини, лекин улар ғалаба учун майдонга тушишларини айтишмоқда: «Агар мендан турнирдан аввал нимчорак финалда ким билан ўйнашни исташимни сўрашганида, мен Аргентинадан кўра Хорватияни афзал кўрардим. Чунки, Мессига тўқнаш келишни истамасдим», деганди скандинавлар ҳужумчиси Андреас Корнелиус.
Дания Месси билан учрашмади, аммо учрашгани яхшироқмиди? Гуруҳ босқичи кўрсатдики, ҳозирги Хорватия Аргентинадан кучлироқ. Буни плей-офф ҳам тасдиқлайдими? Кузатамиз.
Хорватия - Дания
1 июль. Нижний Новгород. «Нижний Новгород» стадиони. 23.00 (Первый канал).
Ҳакамлар: ПИТАНА. Майдана, Белатти (барчаси - Аргентина).
Мавзуга оид
23:00 / 23.10.2024
Ўзбекистоннинг Хорватиядаги биринчи элчиси тайинланди
13:29 / 23.07.2024
Хорватиядаги қариялар уйида отишма: ҳалок бўлганлар бор
11:00 / 24.05.2024
Хорватия бизнеси Ўзбекистон бозорига кириш имкониятини ўрганмоқда
10:32 / 18.04.2024