Спорт | 23:42 / 01.07.2018
3504
1 дақиқада ўқилади

“Формула-1”нинг Австрия Гран-приси ғолиби маълум бўлди 

Фото: Hoch Zwei/globallookpress.com

“Формула-1”нинг 9-босқичи – Австрия Гран-присида “Ред Булл” жамоаси пойгачиси Макс Ферстаппен ғолиб бўлди.

2-3-ўринларни “Феррари” вакиллари Кими Райкконен ва Себастьян Феттель эгаллаган.

Феттель ушбу босқич якунларига кўра пойга етакчиси Льюис Хэмилтондан 1 балл ўтиб,  146 балл билан умумий ҳисобда яна 1-ўринга кўтарилиб олди. Хэмилтон ҳисобида эса 145 балл бор. 3-ўринни 101 балл билан Райкконен эгалламоқда. Гран-при ғолиби Ферстаппен эса 93 балл билан 5-ўринни эгалламоқда.  

Пойганинг навбатдаги босқичи Буюк Британиянинг Сильверстоунида 6-8 июль кунлари бўлиб ўтади.

Мавзуга оид