22:57 / 01.07.2018
14104

Пойтахт аҳолиси ва Тошкент ИИББ уйсизларга ёрдам бермоқда

Тошкент шаҳар ИИББ аҳолидан бошпанасиз қолган шахсларга ёрдам кўрсатишни сўрагани ҳақида хабар берилган эди. Унда маълум бир яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга мўлжалланган Реабилитация маркази аёллар ва эркаклар кийим-кечакларини қабул қилиши қайд этилган.

Маълумотларга кўра, айни дамда марказга беэътибор бўлмаган одамлардан кўп мурожаатлар келиб тушмоқда, улар марказдаги кишиларга қандай ёрдам кўрсатишлари мумкинлигига қизиқишмоқда.

Пойтахт ИИББда уй-жойсиз қолган кишилар нормал ҳаёт тарзига қайтишлари учун ҳар томонлама ёрдам зарурлигини таъкидлашмоқда. Бунда уларга ишга жойлашишда кўмаклашиш, уларни маънан ва руҳан қўллаб-қувватлаш кўзда тутилади. 

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ  матбуот хизмати

Марказда маданий-оммавий тадбирлар - концертлар, адабиёт кечалари, кичик спектакллар, шунингдек психологик тренинглар ўтказишга иштиёқманд кишилар бўлса, Тошкент шаҳри ИИББ бундай имкониятни тақдим этишдан хурсанд бўлар эди, дейилади хабарда.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ  матбуот хизмати

Реабилитация маркази шунингдек бу ердаги кишилар учун кийим-кечаклар, озиқ-овқат маҳсулотлари, гигиена воситалари (совун, шампунь, кир ювиш кукуни, тиш пастаси ва чўткалар, тароқлар, сочиқлар), кўнгилочар ўйинларни ташкил қилиш учун стол ўйинлари, китоблар кабиларни қабул қилади. 

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ  матбуот хизмати

Марказ фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бошпанасизларга ёрдам кўрсатиш истагингиз бўлса, қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилишингиз мумкин:

366 01 01 (Марказ раҳбари Одил Ботиров);

290 04 75 (Марказ раҳбари ўринбосари Шуҳрат Баратов). 

Марказ манзили: Тошкент ш., Яшнобод тумани, Чашма кўчаси, 3.

Top