21:19 / 01.07.2018
23631

Россия ва Испания ўйинида тарихий воқеа юз берди

Фото: Squawka

ЖЧ-2018 турнири нимчорак финалида Россия ва Испания терма жамоалари ўртасидаги учрашувда қўшимча бўлимларнинг биринчиси давом этаётган вақтда (1:1), 97-дақиқада Россия терма жамоаси устози Станислав Черчесов тўртинчи алмаштиришни амалга оширди. Далер Кузяев ўрнига Александр Ерохин ўйинни давом эттирди.

Бу Россия термасида тўртинчи футболчи алмаштирилиши бўлди. Шу тариқа, жаҳон чемпионати тарихида илк марта бир терма жамоа бир ўйинда 4та футболчи алмаштиришни амалга оширди.

Ўз навбатида Испания ҳам бу имкониятдан фойдаланди. Асенсио ўрнига Родриго ўйинни давом эттирди.

ФИФА ЖЧ-2018 турниридан бошлаб, терма жамоаларга қўшимча бўлимлар вақтида тўртинчи футболчи алмаштиришга рухсат берган.

Мавзу
Россия мундиали

2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳрида 12та стадионда ЖЧ-2018 бўлиб ўтади. Россия илк бор мундиалга мезбонлик қилмоқда.

Барчаси
Top