Жаҳон | 09:49 / 02.07.2018
6481
1 дақиқада ўқилади

Ўрта ер денгизида 3 кун ичида 200дан кўпроқ муҳожир чўкиб кетди

Фото: Jonathan Borg / AP

3 кун ичида Ўрта ер денгизида Европага етиб олиш илинжида бўлган 200 дан кўпроқ муҳожир чўкиб кетди. Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилоти маълум қилди. Ташкилот маълумотларига кўра, Ливия соҳиллари яқинида ўлим даражаси кескин ошиб кетган. 

“Контрабандачилар Ўрта ер денгизини кечиб ўтиш ортидан қатъий назорат кучга киришидан олдин қочқинларнинг Европага кетишга кучли истагидан фойдаланмоқда”, деб айтган ХМТнинг Ливиядаги раҳбари Отман Балбайсий.
 
29 июннинг ўзида ноқонуний муҳожирлар кетаётган кеманинг ҳалокатга учраши оқибатида 103 киши ҳалок бўлган. 29 июндан 1 июлгача Ливия соҳилбўйи қўриқлаш хизмати Европага қайиқларда кетаётган мингдан кўпроқ қочқинни ушлаб, Ливияга қайтарган.

Мавзуга оид