Спорт | 11:20 / 03.07.2018
16985
2 дақиқада ўқилади

Кейинги 48 йилдаги энг катта камбэк. Японияга Бельгия ҳам ачинди

Япония терма жамоаси 2:0 ҳисобидаги устунликни 20 дақиқа ичида бой берди, учинчи гол эса ҳакам ҳуштаги янграши арафасида урилди. Бу вақтда бельгияликларнинг ўзи ҳам қўшимча бўлимларга тайёрланаётганди, аммо японлар Польшага қарши ўйин охиридаги шармандаликни оқлаш учун (ўша ўйинда японлар охирги 15 дақиқа мобайнида вақт чўзиш билан банд бўлиб, умуман олдинга чиқишмаганди), қўшиб берилган дақиқалар якунланаётганида бурчак зарбасини амалга ошириш учун бутун жамоа бўлиб олдинга боришганди.

Фото: Reuters

Қарши ҳужумда бельгияликлар гол уриб, ғалабани илиб кетгач, Япония кейинги 48 йил ичида ЖЧ плей-оффларида икки гол устунлигини бой бериб, ютқазган илк терма жамоа бўлди.

Шодлининг ҳал қилувчи голидан кейин японлар майдонга қулай бошлашди.

Фото: Getty Images

Бельгияликлар ғалабани нишонлаб бўлишганида ҳам японлар газонда ётардилар.

Фото: Squawka

Улар ўз жабрланувчиларини овутишга киришди.

Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters

Япония ўзининг охирги 5 жаҳон чемпионатида учинчи марта нимчорак финалдан ортга қайтмоқда. Дарвозабон Эйдзи Кавасима 2010 йилги жаҳон чемпионатини унутмаган, ўшанда японлар пенальтилар сериясида Парагвайга мағлуб бўлишганди.

Фото: Getty Images

2002 йили ҳам японлар плей-оффга чиққан ва Туркияга минимал ҳисобда ютқазишганди. Япония жаҳон чемпионатида ҳеч қачон 1/8 финалдан нарига ўта олмаган.

2018 йилги жаҳон чемпионати эса улар учун янада шафқатсиз бўлди.

Фото: Reuters
Фото: Getty Images
Фото: Squawka
Фото: Squawka

Газондан турган япониялик футболчилар мухлислари қаршисига келиб узр сўрашди.

Фото: Getty Images

Энди жаҳон чемпионатида бундай мухлисларни кўрмаймиз.

Фото: Squawka

Бу фанатлар ҳар доимгидек ўйиндан кейин Ростовдаги стадионни тозалаб қўйишди.

Фото: Squawka
Фото: Squawka
Фото: Squawka
Фото: Squawka
Фото: Squawka

Мавзуга оид