Samsung телефонлари тўсатдан исталган кишига рухсатсиз хабар юбормоқда
Samsung русумидаги телефон фойдаланувчилари сўнгги пайтда мобиль қурилманинг ғайриоддий функциясидан шубҳаланмоқда. Гап шундаки, телефон аппарати фаол бўлганда, хотирасида сақланиб қолган исталган кишига ёзувли хабар юбормоқда.
Фойдаланувчиларнинг илк шикояти Gizmodo сайтида пайдо бўлганди. Кейинчалик, компаниянинг расмий форумида ҳам шундай шикоятлар пайдо бўлди.
Reddit сайтида изоҳ қолдирган фойдаланувчининг иддао қилишича, телефон хотирасида бўлган барча суратларни дўстига рухсатсиз юборган.
Samsung расмий вакили The Verge нашрига интервью бериб, муаммо Samsung Messages иловаси билан юз бераётганини тан олган. Вакилнинг айтишича, компания техниклари Galaxy S9 ва S9+ моделларини кўздан кечириб, муаммоларни аниқлаган.
Мавзуга оид
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
21:57 / 26.09.2024
Samsung ходимлари радиацияга учрагани туфайли компания жаримага тортилди
22:24 / 19.09.2024
Samsung’нинг Ҳиндистондаги заводи ходимлари иш ташлаш эълон қилди
21:48 / 18.09.2024