АР: Трамп маслаҳатчилари билан Венесуэлага бостириб кириш имкониятини муҳокама қилган
АҚШ президенти Дональд Трамп 2017 йил августида Оқ уйда бўлиб ўтган учрашувлардан бирида маслаҳатчилари билан Венесуэлага ҳарбий хуруж уюштириш имкониятини муҳокама қилган. Бу ҳақда Оқ уй маъмуриятидаги манбага асосланиб Associated Press (AP) агентлиги хабар қилди.
Манбанинг айтишича, “Венесуэла минтақадаги хавфсизликка таҳдид келтириб чиқараётганини ҳисобга олган ҳолда нима учун АҚШ бу муаммоли мамлакатга қўшин кирита олмайди”, – деган Трамп.
Агентлик маълумотига кўра, президентнинг бу саволи учрашувдаги барча мансабдорлар, жумладан, ўша вақтдаги АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон ва президентнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастерни шок ҳолатига солиб қўйган. Беш дақиқача давом этган мунозарада Макмастер ва Трампнинг бошқа маслаҳатчилари Венесуэлага бостириб кириш Американинг минтақадаги манфаатларига зарба бўлиши ва Лотин Америкасидаги бошқа мамлакатларнинг АҚШга нисбатан ишончи йўқолишига олиб келиши мумкинлигини тушунтиришган.
Агентликнинг қайд этишича, кейинроқ, 2017 йил сентябрида Трамп бу масалани БМТ Бош ассамблеяси доирасида Лотин Америкасидаги тўртта давлат раҳбарлари билан кечки таом пайтида яна кўтарган. Агентлик манбасининг билдиришича, Трампнинг ёрдамчилари ундан бу масалага ўтмасликни сўрашган, бироқ Оқ уй раҳбари уларга қулоқ солмаган ва Венесуэладаги вазиятни қурол ёрдамида ҳал қилиш борасида суҳбатдошларининг фикрини сўраган.
2017 йил апрелидан августига қадар Венесуэлада ҳукуматга қарши кейинги йиллардаги энг йирик норозилик намойишлари бўлиб ўтганди. Намойишларга Олий суднинг президент Николас Мадуронинг ваколатларини кенгайтириш ва парламент вазифаларини чеклаш ҳақидаги қарори сабаб бўлди. Мадуронинг қарорига биноан Конституцион ассамблеянинг сайланишини АҚШ “демократияга берилган зарба” деб атади ва Венесуэлага қарши санкциялар жорий этди.
Мавзуга оид
20:37 / 24.10.2024
Сахаров мукофоти Венесуэла демократик ҳаракати етакчиларига берилди
21:35 / 15.10.2024
Мадуро Илон Маскни Венесуэлада давлат тўнтаришига уринишда айблади
19:56 / 13.10.2024
Венесуэла ҳукумати журналистларнинг хорижга чиқиш паспортларини тортиб олаётгани маълум бўлди
23:16 / 19.09.2024