Спорт | 11:52 / 04.07.2018
27015
2 дақиқада ўқилади

«Ленин қаерда ухлайди?». Россияга келган мухлисларнинг энг ғаройиб саволлари рўйхати тузилди

Москва метрополитенида футбол бўйича жаҳон чемпионатини томоша қилиш учун келган хорижлик ишқибозлар томонидан волонтёрларга энг кўп бериладиган ва энг ғаройиб саволлар рўйхати тузиб чиқилди. Бу ҳақда Москва мэрининг расмий сайтида хабар қилинмоқда.

Хабарда айтилишича, Москвага келган хорижликларнинг аксарияти «Площадь Революции» ва «Пушкинская» метро станциялари ҳақида сўрашади.

«Энг кўп бериладиган саволлар эса «Қизил майдонга қандай бориш мумкин?» ва «Никольская кўчаси қаерда жойлашган?» деган саволлар бўлди. Бундан ташқари, хорижлик меҳмонлар итлари бор метро бекатини кўп сўп сўрашган («Площадь Революции»)», — деди Москва мэри ўринбосари Максим Ликсутов.

Туристлар волонтёрларга мурожаат қилган энг ғаройиб саволлар эса —«Ленин қаерда ухлайди?», «Менга турмушга чиқасизми?», «Бир суткалик чексиз чипта билан метрода ухласам бўладими?» деган саволлар бўлган.

Россияда футбол бўйича жаҳон чемпионати 14 июндан 15 июлга қадар 11 шаҳар: Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Сочи, Нижний Новгород, Самара, Волгоград, Ростов-Дон, Калининград, Екатеринбург ва Саранскда бўлиб ўтади.

Мавзуга оид