Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алданган ва кўчада қолиб кетган ўзбекистонлик йўловчилар уйга қайтмоқда
Автобус бузилиб қолиши билан, кўча ёқасида қолган ўзбекистонликлар уйга қайтмоқда. Бу ҳақда Ташки ишлар вазирлиги расмий вакили Kun.uz'га маълум қилди.
3 июль куни Kun.uz таҳририятига мурожаат қилган шахс Москвадан тахминан 600 км узоқликдаги (Пенза шаҳрига яқин) манзилда ўзбекистонликлар билан тўла автобус ишдан чиқиб, барча йўловчилар саросимада қолгани ҳақида хабар берганди.
Таҳририятга йўлланган видео мурожаатномада айтилишича, уларни ўзбек ватандошлар алдаб, қўрқитиш йўли билан пулларини олиб қўйган.
«Воқеадан хабар топган Ташқи ишлар вазирлигининг вакиллари, хусусан Москвадаги элчихона ходимлари Пенза шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан боғланди. Шунингдек, йўловчиларни Ўзбекистонга етиб олиши учун кўмак кўрсатди», дейди Kun.uz мухбири билан суҳбатлашган вазирлик вакили.
Мавзуга оид:
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
17:21 / 17.06.2026
Саида Мирзиёева Михаил Мишустин билан иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди
15:51 / 17.06.2026
Россия ичкарисига дрон ҳужумлари билан Украина нимага эришяпти?
09:20 / 17.06.2026