Жаҳон | 21:35 / 05.07.2018
18770
1 дақиқада ўқилади

Германияда ёниб кетган қуш катта ёнғинга сабаб бўлди  

Фото: dpa/ Danny Gohlke

Германиянинг Росток шаҳрида электр сим устида ўтирган қуш сабабли йирик ёнғин юз берди. Электр тармоғида юз берган қисқа туташув сабабли қуш ёниб кетган ва остида жойлашган экин майдонига тушган. Бу ҳақда Bild нашри хабар бемоқда

Қуруқ ҳаво сабабли олов тезда ёйилиб, қўшни далага ўтган ва бунинг натижасида деярли 7 гектар майдон олов ичида қолган. Ёнғинни ўчиришга 50 дан кўпроқ ўт ўчирувчи жалб қилинган.

Ёнғинга қуш сабаб бўлганини полицияга гувоҳлар маълум қилишган. 

Росток Германия шимоли-шарқида жойлашган бўлиб, охирги ойларда маҳаллий фермерлар ҳудудда узоқ вақтдан бери ёғингарчилик бўлмаётгани сабабли юзага келган мураккаб вазиятдан бир неча марта арз қилишган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид