Спорт | 11:21 / 05.07.2018
23639
2 дақиқада ўқилади

Роналду Италияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Турин шаҳридан уй қидиришни бошлаб юборди, деб хабар берди Marca. У агар «Ювентус»га трансфер қилинса, шу шаҳарда яшайди.

Манбанинг айтишича, португалиялик футболчи Испания пойтахтида яшаганидан бахтиёрлигини айтган. Аммо «Реал» раҳбарияти билан қийин муносабатлар уни келажак ҳақида ўйлашга мажбур қилмоқда.

Роналду ўз фаолиятини «Ювентус»да давом эттиришни кўзламоқда. Италиялик журналист Жанлука ди Марционинг сайтида ёзилишича, «Кекса синьора» ҳужумчининг трансфери учун 400 миллион евро тўлашга тайёр. 

2 июнь куни Corriere dello Sport агарда йилига 80 миллион евро оладиган бўлса, Роналду «Реал»да қолмоқчи эканлигини маълум қилганди. Янги шартнома бўйича мураккаб музокаралар сабабли у ва клуб раҳбарияти ўртасида низо вужудга келди. 

Роналду 2009 йилдан буён Мадрид клуби сафида тўп суради. 2018 йилда унинг маоши йилига 21 миллион еврони ташкил этди. «Пари Сен-Жермен» унга 45 миллион евро маош тўлашга тайёр.

Мавзуга оид