Ўзбекистон | 10:10 / 05.07.2018
5615
2 дақиқада ўқилади

“Ўзэлтехсаноат” АК тизимида импортни кескин қисқартириш белгиланди

“Ўзэлтехсаноат” АКда тадбиркорлар учун кўргазмали семинар ўтказилди. Унда мамлакат электротехника саноати учун зарур бўлган ва шу кунгача импорт қилиб келинган бутловчи қисмлар намойиш этилди. Бу йил Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб берилган Йўл харитасида “Ўзэлтехсаноат” АК тизимида импортни кескин қисқартириш белгиланди. Бу ҳақда "Ўзэлтехсаноат" АК ахборот хизмати KUN.UZ'га маълум қилди. 

“Миллий маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнида маҳаллий хом-ашё ресурсларидан самарали фойдаланишнинг долзарб масалалари: “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси корхоналари мисолида” мавзусидаги кўргазмали семинар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Фото: Ўзэлтехсаноат

Кўргазмали семинарда сўзга чиққан компания вакилларининг таъкидлаганидек, 2017 йилда компания таркибига кирувчи корхоналар томонидан умумий қиймати 244,7 млн. АҚШ долларлик хом-ашё, бутловчи кисмлар ва ускуналар импорт килинган, жорий йил январ-май ойларида бу кўрсаткич 103,7 млн долларни ташкил этди.

Фото: Ўзэлтехсаноат

Кўргазмали семинарда “Ўзэлтехсаноат” АК таркибига кирувчи корхоналар томонидан кабель-сим, электротехника ва маиший техника маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ва бугунги кунда импорт қилинаётган бутловчи қисмларнинг тақдимоти намойиш этилди. Унда мазкур бутловчи қисмларни маҳаллий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқариш имкониятлари тўғрисида маълумотлар берилди ҳамда тўғридан-тўғри шартнома тузиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Фото: Ўзэлтехсаноат
Фото: Ўзэлтехсаноат

 

Мавзуга оид