Жаҳон | 20:17 / 06.07.2018
5784
1 дақиқада ўқилади

Ирландия конституциясидан аёллар ишламаслиги кераклиги ҳақидаги моддани чиқариб ташлаш таклиф қилинди

Фото: CLODAGH KILCOYNE/REUTERS

Ирландия ҳукумати мамлакат конституциясидан аёлларнинг оиладаги ўрни ҳақидаги моддани олиб ташлаш борасида референдум ўтказишга қарор қилди, деб хабар берди Ирландиянинг RTÉ телекомпанияси.

Гап «оиладаги ўрни туфайли аёл давлатни қўллаб-қувватлаши» ҳамда «оналар меҳнат билан шуғулланиш учун иқтисодий заруриятга эга бўлмасликлари» қайд этилган 41.2-модда ҳақида бормоқда.

Референдумни 2018 йил октябрида, президент сайлови билан бир кунда ўтказиш режалаштирилмоқда.

Адлия вазири Чарли Флэнаган конституция қабул қилинганидан 80 йил ўтиб, унда 41.2-моддага ўрин йўқлиги маълум бўлганини билдирди.

«У гендер тенгликка эришиш борасидаги замонавий мақсадга путур етказади», — деди Флэнаган.

Мавзуга оид