Ўзбекистон | 00:11 / 06.07.2018
31054
2 дақиқада ўқилади

Узун туманига янги ҳоким тайинланди

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Халқ депутатлари Узун туман Кенгашининг бугун ўтказилган навбатдан ташқари сессиясида туман Кенгаши депутатлари, вилоят ва туман ҳокимликлари вакиллари, корхона ва ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди, деб хабар берилмоқда Сурхондарё вилоят ҳокими Э.Турдимовнинг Фейсбукдаги саҳифасида.

Йиғилишда туманни ҳар томонлама ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ишлар танқидий баҳоланиб, қўлга киритилган ютуқлар билан бирга мавжуд муаммоларни ечиш, одамларни ўйлантириб, ташвишга солаётган долзарб масалаларни ҳал этиш борасидаги вазифалар атрофлича таҳлил қилинди. Қайд этилган камчиликлар юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Туман ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Отабек Норматов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Шеробод тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Яшин Хидиров Узун тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Сессияда сўзга чиққанлар туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, мавжуд имконият ва ресурслардан самарали фойдаланиш борасида йўл қўйилган жиддий камчилик ва муаммолар ҳар томонлама таҳлил этилиб, уларни ҳал этиш йўллари, туман фаоллари олдида турган долзарб вазифалар аниқ кўрсатиб берилгани, ана шу танқидий фикрлар, амалий кўрсатмалар асосида ишни тўғри ташкил этиб, ҳамжиҳатлик билан меҳнат қилиш ва кўзланган марраларга эришиш зарурлигини алоҳида таъкидладилар.

Мавзуга оид