Спорт | 19:10 / 07.07.2018
3351
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ўтказилган таэквондо бўйича мусобақада сурхондарёлик спортчилар биринчи ўринни эгаллади

6-7 июль кунлари Тошкент шаҳрининг Универсал спорт мажмуасида Таэквондо (WTF) йўналиши бўйича «Олимпия келажаги» ва ёшлар ўртасида Челленжер мусобақаси бўлиб ўтди. 

Мусобақада республиканинг барча вилоятларидан 900 нафарга яқин ёш спортчилар иштирок этди.

7 июль куни «Олимпия келажаги» катталар ўртасида финал баҳслари бўлиб ўтди. Финал баҳсларида Сурхондарё жамоаси 1 ўрин, Тошкент шаҳри 2 ўринни эгаллади.

Мусобақа ғолибларини Таэквондо ассоциацияси раҳбари Лазиз Ҳасанов тақдирлади.

 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид