Ўзбекистон | 12:00 / 08.07.2018
4935
1 дақиқада ўқилади

Эрдўғаннинг инаугурация маросимида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади

Фото: aa.com.tr

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги делегация Анқара шаҳрида Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Туркия Республикаси президенти лавозимига киришиш маросимида иштирок этади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Инаугурация маросими 9 июль куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 24 июнь куни бўлиб ўтган президент ва парламент сайловларида Эрдўған 52,59 фоиз овоз билан ғолиб бўлган, унинг Адолат ва тараққиёт партияси 41,56 фоиз овоз олганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид