Жаҳон | 16:40 / 08.07.2018
19627
1 дақиқада ўқилади

НАТОдагилар Трамп ва Путин учрашувидан хавотирда

Фото: ТАСС

11-12 июль кунлари Брюсселда бўлиб ўтадиган НАТО саммити ташкилотчилари Хельсинкидаги Россия-Америка музокаралари Европа хавфсизлигига салбий таъсир қилиши мумкинлигидан хавотирдалар. The Sunday Telegraph шу ҳақида хабар берди.

Манбага кўра, Шимолий Атлантика альянси саммитига тайёргарлик жараёнида иштирок этаётган юқори лавозимли амалдорлар АҚШ президенти Дональд Трамп Россия давлат раҳбари Владимир Путин билан "Европадаги хавфсизлик ландшафтини қайта шакллантириш"га доир музокараларни бошлашидан ташвишдалар, бунга НАТО мамлакатларининг "Трампнинг альянс нормаларига мувофиқ мудофаа соҳаси харажатлари ошиши тўғрисидаги талабларини қондиришдан воз кечишлари" сабаб бўлиши мумкин.

Таъкидлашича, агар Буюк Британия ва Европанинг бошқа мамлакатлари мудофаа харажатларини ошириш мажбуриятини олмаса, Дональд Трамп АҚШ ҳарбийларини Украинадан олиб чиқиш ва НАТОнинг қўшма ўқув машғулотларида Американинг иштирокидан воз кечиш билан таҳдид қилиши мумкин.

Мавзуга оид