Жамият | 21:30 / 08.07.2018
71629
3 дақиқада ўқилади

У аёл, у она, у боқувчи ва у ёрдамга муҳтож...

Ўтган йили Равшанбекнинг онаси Дилноза Полвонова KUN.UZ таҳририятига мурожаат қилган эди. Шу сабаб бахтсиз ҳодиса сабаб қўлидан айрилган ўғли Равшанбек учун хайрия акцияси уюштирилган эди. Йиғилган пуллар эвазига бола Москвага бориб, янги сунъий қўл билан таъминланганди.

Инсоннинг тақдири қизиқ, инсоннинг тақдири ажойиб. Гап шундаки, Дилноза опа 5 йилдан бери ўзгалар уйида хўжайини ва 4 фарзанди билан ижарада яшаб келмоқда. Турмуш ўртоғи жигар циррози касалига чалинган. Фарзандига йиғилган, ҳайрия акциясидан ортган маблағни тўплаб (3500 доллар), ватанли бўлиш учун ер сотиб олишни мақсад қилган экан, шўрлик аёл. 

Яхши инсонлар кўмагида Тошкент вилояти, Тошкент тумани, “Кўксарой” МФЙ, “Оқтом” маҳалласи, Тинчлик кўчасидан 4 сотих сотиладиган бўш ер топган. Ернинг умумий нархи 4000 долларни ташкил этади. Ерни тўлиқ сотиб олиш учун 500 доллар маблағ зарур бўлган. Шундай бўлса ҳам, ернинг расмийлаштириш ишларини бошлаган. Лекин шу ўринда яна муаммога дуч келган. Қонун талаблари бўйича кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун бинонинг асоси қурилган бўлиши талаб қилинар экан. Бироқ қурилиш ишларини бошлаш учун Дилноза опада бундай маблағ йўқ. Ҳаттоки расмийлаштириш ишларига ҳам маблағ етмай турибди. 

Дилноза опа оиланинг ягона боқувчиси. Аёл боши билан Тошкент шаҳри Чорсу бозорида сабзавотларни олиб-сотиш билан шуғулланади. Фарзандлари оналарига ёрдамлашиб туради. Оиланинг бошқа ҳеч қандай даромади йўқ. Оила жуда ночор аҳволда. 

Аллоҳ ўзининг муборак каломида шундай дейди: “Албатта, Биз иймон келтирган ва яхши амаллар қилганларнинг, гўзал иш қилганларнинг ажрини зое қилмасмиз” (Каҳф сураси 30-оят).

Азизлар, шу оиладан ўз ёрдамимизни аямайлик. Зора қилган эзгу амалларимиз сабаб қалбларимиз  роҳатланиб, гуноҳлардан фориғ бўлсак. Ночор  оила ҳам уйли-жойли бўлиб, сизларга савоби ёғилиб йўлингизга шамчироқ бўлиб турсин.

Хайрия қилмоқчи бўлганлар учун:

Ўзбекистон ҳудудидан ёрдам қилмоқчи бўлганларга банк маълумотлари:

8600 0417 3596 5247 (Payme/Click)
POLVONOVA DILNOZA

Агробанк АТБ
МФО: 00394
ИНН: 201 200 124
Нақд пул топширганда: 2311 6000 6000 0039 4001
Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказилганда: 2311 8000 4000 0039 4001
Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 2312 0000 9000 0039 4001

Россия ҳудудидан ёрдам қилмоқчи бўлган юртдошларимиз учун банк маълумоти:

4276 5500 9229 4910 (СБЕРБАНК)
DILNOZA POLVONOVA

Алоқа учун:  +99894 687 8709

Мавзуга оид