Спорт | 18:10 / 08.07.2018
22281
2 дақиқада ўқилади

«Ювентус» Роналду учун сўралган пулни беришга тайёр

«Реал» президенти Флорентино Перес «Ювентус» учун Криштиану Роналдунинг нархини оширганди.

Аввалига «Реал» ушбу футболчисини 100 миллион еврога сотишга рози эди.

Аммо La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, «Ювентус» Роналду учун сўралган пулни беришга тайёр. Аниқ рақамлар ҳозирча келтирилмаган.

Италиядаги бошқа бир нашр - La Stampa хабарига кўра бу рақам - 130 миллион еврога тенг.

Перес агент Мендеш билан учрашув вақтида Роналдунинг нархи 100 миллион эмас, 130-150 миллион евро бўлишини айтган. Шу билан бирга, агар Роналду кетиш ғояси ўзидан чиққани ҳақида ҳаммага расман маълум қилса, уни арзонроққа қўйиб юборишлари мумкин.

Бундан аввалроқ португалиялик 33 ёшли футболчи туринликлар клуби раҳбарияти билан 4 йиллик шартнома бўйича келишиб олгани, унинг янги клубдаги йиллик маоши миқдори 30 миллион еврони ташкил этиши ҳақида хабарлар берилганди. Шунингдек, Жорже Мендеш ушбу трансфердан 20-25 миллион евро ишлаб олишни мўлжаллаган.

Охирги хабарларга кўра, Роналдунинг Туринга ўтиши ҳақида 10 июль куни расман эълон қилинади.

Мавзуга оид