Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда саратонга қарши даволаниш бепул
Туркия ҳукумати хусусий шифохоналарда барча турдаги онкологик касалликларни даволаш ва жарроҳлик ўтказиш хизмати текин амалга оширилишини эълон қилди. Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири Жулиде Сариерўғли саратонни давлашга сарфланадиган барча қўшимча харажатларни тугатиш учун низом ишлаб чиқилганини эълон қилди.
“Ушбу хасталикдан тўлиқ фориғ бўлишлари учун беморларимизга берган ваъдамиз устидан чиқишга муваффақ бўлдик”, деди у.
Бу Туркиядаги тиббий суғуртани амалга оширувчи Ижтимоий ҳимоя фондига йилига 750 миллион турк лираси (162.4 млн АҚШ доллари) миқдоридаги қўшимча харажатларни олиб келади. Ушбу кўрсаткич бир йилда 240 млн. лирадан ўсиб бориши мумкин. Шунга қарамасдан вазир тиббий хизматлар соҳасида харажатларга боғлиқ бўлмаган ислоҳотлар амалга оширилишидан умид қилмоқда. Хусусий шифохоналар даволаниш харажатлари учун ҳукумат томонидан ажратиладиган тўловлар борасида 200 фоиз ўсишга эришади.
Туркияда ҳар йили тахминан 164 минг, бир кунда эса 450 нафар фуқарога саратон ташхиси қўйилади. Ўпка ва кўкрак саратони энг кенг тарқалган ҳасталик эканлиги аниқланди ҳамда бу кўрсаткич барқарор сақланиб турибди. Мамлакат саратоннинг тарқалиши бўйича ривожланган АҚШ ва Европа давлатларидан кейинги ўринларда туради.
Ўпка саратонидан сўнг простата саратони эркакларда тез-тез кузатилмоқда. Ўтган йили 27 мингга яқин кашандалик билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди. Ҳукумат 2009 йилда жамоатчилик жойларида чекишни ман қилган ва бу борада кескин чораларни қўллашга ҳаракат қилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги статистикасида баён қилинишича, 17 минг аёл кўкрак саратонидан азият чекяпти. Онкологик касалликларнинг олдини олиш, эрта ташхис қўйиш мақсадида 33 та кўчма тиббиёт бирлашмасини қамраб олувчи 198 та марказ фаолият олиб боради. Айниқса, кўчма тиббий муасссасалар касалликни эрта аниқлаш имкониятини оширувчи скрининг тестларини ўтказмоқда.
Яқин йиллар ичида Туркия соғлиқни сақлаш тизимида туб ислоҳотларни амалга оширди. Ҳукумат ўқув шифохоналарида ижтимоий ҳимояга муҳтож беморларга хизмат кўрсатишда содир бўлаётган бюрократизмга барҳам берди. Мавжуд касалхоналар модернизация қилинди ва яна янги 500 та тиббиёт муассасаси иш бошлади.
Мавзуга оид
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
16:20 / 26.05.2026