Жаҳон | 09:10 / 10.07.2018
7176
1 дақиқада ўқилади

Японияда тўфон яқинлашаётгани сабабли 55 минг кишига эвакуация тавсия қилинди

Фото: AFP/ Martin Bureau

Япониянинг Окинава префектурасидаги Мияко архипелагида жойлашган Миякодзима шаҳрининг барча аҳолиси “Мариа” тўфони яқинлашаётгани сабабли эвакуация қилиниш тавсиясини олишди.

Тўфон шу префектурадаги Сакисима ороллари гуруҳига яқинлашиб қолган. Тўфон марказидаги шамол тезлиги 50 м/сонияни, кучайганда эса 70 м/сонияни ташкил қилмоқда.

12 метрлик тўлқинлар бўлиши, 350 ммгача ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Об-ҳаво мутахассислари олдиндан хавфсизлик чораларини кўриш, денгизга яқинлашмаслик ва кўчага заруратсиз чиқмасликка чақиришмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид