Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўрғонтепа ва Риштон туманларида аҳоли бандлиги таъминланади — Вазирлар Маҳкамаси қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Андижон вилояти Қўрғонтепа туман аҳолисининг бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги №509-сонли, «Фарғона вилояти Риштон туман аҳолисининг бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги №510-сонли қарорлари қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, туманлардаги кафолатли иш ўринлари ташкил этиш ҳамда саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойиҳаларининг манзилли рўйхати тасдиқланган.
Туман секторлари ва маҳаллалари бўйича 2018–2019 йилларда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини, ишсиз шахсларни касбга қайта тайёрлашни ташкил этиш бўйича манзилли дастур бир ой муддатда тасдиқланиши Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва вилоят ҳокимликлари зиммасига юкланган.
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография, давлат кадастри давлат қўмитаси Андижон вилоят ҳокимлиги билан биргаликда 2018 йил 1 сентябргача бўлган муддатда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказади, бир вақтнинг ўзида уларни Кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ахборот тизимида рўйхатга қўйиш ишларини тугаллайди.
2018 йил 1 октябргача Қўрғонтепа туман ҳокимлигининг тегишли қарорлари чиқарилади ва белгиланган тартибда мулкий ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар берилиши таъминланади.
ИИВ, Давлат статистика қўмитаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва вилоят ҳокимлиги билан биргаликда туман ҳудудида яшовчи аҳолини узоқ вақт мобайнида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий равишда яшайдиган шахсларда фуқаролик ва Ўзбекистон Республикаси паспортлари мавжудлиги юзасидан рўйхатдан ўтказилади. Рўйхатдан ўтказиш якунлари бўйича фуқароликни аниқлашга ёхуд белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилишига кўмаклашилади.
Риштон туманида «Риштон керамикаси» бренди жадаллаштирилади, ҳар йили «Риштон сеҳри» фестивали ўтказилиши белгилаб қўйилмоқда. Риштон туманида ҳунармандчилик маркази ташкил этиш тўғрисида таклиф тайёрлаш вазифаси берилмоқда.
Мавзуга оид
12:41 / 09.06.2026
“Уй ичидан ўт ўсиб чиқяпти” – Риштондаги намунасиз уйларнинг аҳволи
20:05 / 23.12.2025
“Ҳокимлар ваъдасига ишониб сарсон бўлдик” – Риштонда тадбиркорлар буюм бозорини тиклаб беришларини сўрамоқда
14:01 / 07.10.2025
Андижонда қалбаки пулларни сотган шахслар ушланди
13:24 / 01.10.2025