Шавкат Мирзиёев «Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги қонунга имзо чекди
«Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (янги таҳрири) Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.
Қонуннинг мақсади – интеграциялашган тадбиркорлик ҳамжамиятини шакллантириш ва тадбиркорларнинг давлат органлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлашдир.
Қонунда Палатанинг вазифалари ва функциялари, Палатанинг давлат органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлиги, тадбиркорлар фаолиятини текширишларда Палатанинг иштироки, Палата фаолиятини ташкил этиш, Палатанинг халқаро ҳамкорлиги, низоларни ҳал қилиш механизми назарда тутилган.
Хусусан, қонунга мувофиқ Палатага аъзолик кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун ихтиёрий, бошқа тадбиркорлар учун эса мажбурийдир.
Палатага аъзолик тадбиркор ва Палата ўртасида шартнома тузиш йўли билан расмийлаштирилади.
Палата аъзолари Палата уставида ҳамда аъзолик тўғрисидаги шартномада белгиланган тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади.
Қонун эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Мавзуга оид
17:35 / 18.11.2024
Ўзбекистонда омбудсман тўғрисидаги қонун қабул қилинди
09:59 / 13.11.2024
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун татбиқ этиладиган ташкилотлар рўйхати тасдиқланди
15:01 / 05.11.2024
Ню-Йоркда пиёдаларга йўлнинг исталган жойидан исталган вақтда кесиб ўтишга рухсат берилди
17:49 / 23.10.2024