Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўриқлаш департаменти ваколатлари кенгаймоқда
Сенат ялпи мажлисида қўриқлаш фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қонун маъқулланди. Унга кўра, айрим ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ваколати Қўриқлаш департаменти ходимларига берилади.
Фото: ИИВ
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида “Қўриқлаш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди ва маъқулланди.

Таъкидланишича, мазкур ҳужжат жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқаролар ва ташкилотларнинг мол-мулкини ҳимоя қилиш ҳамда қўриқлаш фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатини замонавий талабларга мос равишда такомиллаштиришга қаратилган.
Қонунга мувофиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда бир қатор соҳавий қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Хусусан, жамоат жойларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш, ноқонуний ов қилиш, дарахтларни кесиш ва бошқа экологик қоидабузарликларни кўриб чиқиш ваколати Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаментининг масъул ходимларига берилади.
Шунингдек, қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаштириш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича рухсатнома бериш ваколатини Ички ишлар вазирлигига ўтказиш, тадбиркорлик субъектлари учун эса хабардор қилиш тартибини жорий этиш назарда тутилган.

Муҳокамада сенаторлар ушбу Қонун жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, аҳоли тинчлиги ва “Инсон қадри – олий қадрият” тамойилини амалда таъминлашга хизмат қилишини таъкидлади.
Шунингдек, қонун билан хавфсизликни таъминлашда жазолашдан кўра профилактикага устувор аҳамият берилиши қайд этилди.


Мавзуга оид
19:12 / 05.04.2026
Ариқ ва ирригация тизимларини кўмиб ташлаганлар жаримага тортилади
23:08 / 04.04.2026
Ҳайвонларни шафқатсиз муносабатдан ҳимоя қилиш бўйича алоҳида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда
15:56 / 25.03.2026
Қирғизистонда йўлда жанжаллашганлардан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилиши мумкин
12:21 / 18.03.2026