Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёдаги туманларни комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Сурхондарё вилоятининг Музработ (511-сонли), Олтинсой (512-сонли) ва Узун (513-сонли) туманларини комплекс ривожлантириш тўғрисидаги қарорлари қабул қилинди.
Иловаларга кўра, туманларини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг мақсадли параметрлари ва молиялаштириш манбалари, саноатни ривожлантириш, хизматлар соҳасини ва сервис инфратузилмасини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳаси янада барқарор ривожланишини таъминлаш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатлари тасдиқланмоқда.
Дастур параметрларининг бажарилишини таъминлаш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика ишчи гуруҳи тузилмоқда.
Тижорат банкларига Дастурларга киритилган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, республикада ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналар ва уларга бутловчи буюмларни харид учун белгиланган тартибда кредитлар, жумладан, чет эл валютасида кредитлар ажратиш тавсия этилмоқда.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитаси ҳамда Қурилиш вазирлиги билан биргаликда Дастурларга киритилган лойиҳалар ижроси доирасида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун белгиланган тартибда ер участкалари ажратилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
11:55 / 12.06.2026
Наманганда “чемпион” тадбиркорлар ва йирик инвестиция лойиҳалари қўллаб-қувватланади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
19:52 / 09.06.2026
Президент ҳузурида Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди
21:09 / 08.06.2026