Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Xiaomi яна бир бренд остида смартфон чиқаришга қарор қилди
XiaomiToday ресурсининг ёзишича, Хитойнинг Xiaomi корпорацияси ўз смартфонларини яна бир бренд остида чиқаради.
Эндиликда компания ишлаб чиқарган телефонлар бутун дунёда POCOPHONE номи остида сотилади. Классик бренд номи эса ёки бозорни буткул тарк этади ёки фақатгина Хитой ички бозорида қолади. Айни кунларда Xiaomi компанияси POCOPHONE брендини АҚШда тасдиқдан ўтказди. Аввалроқ Европа ва жаҳоннинг бошқа ҳудудларида ҳам мазкур брендга аризалар тасдиқланганди.
Xiaomi брендининг бўлиниши харидорлар ишончига ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда. Компаниядагилар POCOPHONE бренди Европа ёки Американики дейилиши харидорни мазкур телефонни сотиб олишга ундайди деган фикрда.
Xiaomi халқаро бозор учун ўз бренди остида смартфон ишлаб чиқаришни яқин йилларда тўхтатиши кутилмоқда, бу жараён босқичма-босқич амалга оширилади.
AKKet.com нашрининг билдиришича, компания анчадан буён ўз телефонлари учун Galaxy брендини ишлатаётган Samsung йўлидан боради.
Мавзуга оид
11:40 / 12.06.2026
Xiaomi Tesla ва BYDʼга қарши янги модел билан чиқмоқчи
15:00 / 04.06.2026
Xiaomi 17T серияси тақдим этилди — эмоциялар, концертлар ва шаҳар ҳикояларини тасвирга олиш учун смартфонлар
00:56 / 20.04.2026
Xiaomi янги ноутбукларини сотувга чиқарди
22:37 / 29.03.2026