Ўзбекистон | 21:05 / 12.07.2018
7917
4 дақиқада ўқилади

Адлия вазирлиги вилоятлар бўйича нотариус лавозимига танлов эълон қилди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қуйидаги нотариус лавозимларига танлов ўтказишни эълон қилди.

Хоразм вилояти бўйича: Хива шаҳар 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар;  

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича: Тахтакўпир туман давлат нотариал идорасида 1 нафар;  

Бухоро вилояти бўйича: Бухоро шаҳар 3-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар, Ромитан туман 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар ва Вобкент туман 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар;   

Хоразм вилояти бўйича: Хазорасп туман 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар, Гурлан туман 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар, Қўшкўпир туман 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар, Хива туман давлат нотариал идорасида 1 нафар, Урганч шаҳар 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар ва Шовот туман 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар;   

Қашқадарё вилояти бўйича: Қарши туман давлат нотариал идорасида 1 нафар;   

Наманган вилояти бўйича: Учқўрғон туман 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар ва   
Учқўрғон туман 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар;   

Самарқанд вилояти бўйича: Нарпай туман давлат нотариал идорасида 1 нафар;   

Сурхондарё вилояти бўйича: Узун туман 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар, Бойсун туман давлат нотариал идорасида 1 нафар ва Денов туман 3-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар;   

Фарғона вилояти бўйича: Ёзёвон туман давлат нотариал идорасида 1 нафар, Боғдод туман давлат нотариал идорасида 1 нафар ва Фарғона шаҳар 3-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар;   

Тошкент вилояти бўйича: Янгийўл туман 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар;   

Тошкент шаҳри бўйича: Миробод туман 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар, Мирзо Улуғбек туман 3-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар, Олмазор туман 7-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар, Яккасарой туман 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар, Чилонзор туман 4-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар ва Сергели туман 7-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар ходим ишга қабул қилинади.  

Ҳужжатларни тақдим этишнинг охирги санаси 2018 йилнинг 2 август куни.

Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танловда иштирок этиш истагини билдирган шахс ўз хоҳишига кўра бевосита Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ёки тегишли адлия бошқармасига мурожаат қилиши мумкин. Бунда талабгор қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:
- комиссия номига ариза; 
- паспорт нусхаси; 
- белгиланган шаклда тўлдирилган шахсий варақа; 
- меҳнат дафтарчаси (нусхаси олиниб, асли қайтарилади) ёки унинг иш жойида тасдиқланган нусхаси; 
- олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом (нусхаси олиниб, асли қайтарилади). 
(талабгор белиганланган тартибда нотариал идорада стажировка ўтаган бўлиши лозим).

Агар талабгор адлия органлари тизимида ишлаётган бўлса, фақатгина комиссия номига ариза ва паспорт нусхаси топширилади. 

Ҳужжатларни Адлия вазирлигига топшириш учун (0-371) 236-78-52 ва 236-26-06 телефон рақамларига мурожаат қилиниши мумкин.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид