Фан-техника | 22:21 / 12.07.2018
7029
2 дақиқада ўқилади

Швеция стартапи ходалар ташиш учун ўзи бошқарилувчи электр юк машинасини яратмоқчи

Швециянинг Einride компанияси ходалар ташиш учун мўлжалланган ўзи бошқарилувчи электр юк машинаси T/Log’нинг видеосини намойиш қилди. 

Видеога кўра, машинада кабина йўқ бўлади. Ҳайдовчи ўрнининг ўрнатилиши машина ишлаб чиқарилишини анча қиммат қилади, инсон меҳнатидан фойдаланиш эса машинадан фойдаланиш харажатларининг ошишига олиб келади, деб ҳисобламоқда компания раҳбари Роберт Фалк.   

Машина Nvidia компаниясининг рулда одам ўтиришини талаб қилмайдиган 4-даражадаги автономлик бошқарув тизими билан жиҳозланиши кутилмоқда. Қийинчиликлар юз берса, машинани бошқаришга масофадаги оператор киришиши мумкин. 

Юк машинаси аккумуляторларининг бир қувватланишида 200 км йўл босиб ўта олади. Машинанинг яратувчилари у асфальт йўллар орқали юришига умид қилишмоқда.

Компания машина учун батареяларни ким етказиб беришини ва у қаерда ишлаб чиқарилишини ошкор қилмаган. Стартапнинг эҳтимолий мижозлари орасида бир нечта йирик компаниялар бор, бироқ бу келишувлар тафсилотлари маълум қилинмаган.  

T/Log 2020 йилда йўлларга чиқишига умид қилинмоқда. Бу анча оптимистик прогноз ҳисобланади, чунки ҳатто йирик компаниялар ҳам бундай автономликдаги машиналарни бу муддатга чиқара олишларига кўзлари етмаяпти.

Мавзуга оид