Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқишга киритиш учун 7 минг доллар пора сўраган депутат қўлга олинди
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари халқ депутатлари Данғара тумани кенгаши депутати Муҳайё Қодировани товламачилик бўйича ҳибсга олди.
«Халқ депутатлари Данғара тумани кенгаши депутати, Қўқон давлат педагогика институти методисти лавозимида ишловчи Муҳайё Қодирова таниши Машҳура Абдураҳимова билан пул эвазига абитуриентларни ўқишга киритиш ҳақида жиноий тил бириктирган», – дейилади «Ўзбекистон-24» дастурида намойиш этилган лавҳада.
Хабар берилишича, аёллар Бешариқ туманида яшовчи фуқародан унинг жиянларини Қўқон давлат педагогика институтига киритиб қўйишни ваъда қилиб ундан 7 минг доллар талаб қилишган.
Шунингдек, улар яна бир фуқародан Қўқон тиббиёт институтига ўқишга киришда ёрдам беришни ваъда қилиб, 800 доллар пул сўрашган.
Натижада ҳар икки аёл 7800 доллар пулни олишаётганида қўлга тушишди. Хабар берилишича, уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган, тергов ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:26 / 25.12.2025
“Ташаббусли бюджет”да янгиликлар. Шерикчилик тартиби белгиланди
13:29 / 25.12.2025
Депутатлар қонундан ташқари ишлатилган 41 трлн сўм харажатни “яширинча” тасдиқлаб берган
08:27 / 25.12.2025
Наманганда кўмир омбори раҳбари лавозимига тайинлаш учун 40 минг талаб қилган шахслар ушланди
08:41 / 24.12.2025