Light | 15:30 / 13.07.2018
61986
9 дақиқада ўқилади

Фарзандига касб танлашда ёрдам беришни истайдиган ота-оналарга 8 маслаҳат

Мактаб ўқувчиларининг ҳаммаси ҳам адабиётдан ўқилиши керак бўлган дастурни мутолаа қилишга қодир эмас, биз эса улар бутун умри давомида бажарадиган касбни танлашларини истаймиз. Ота-оналар битирувчиларга қаерга ўқишга боришни айтишлари ва фарзандининг келажагига путур етказмасликлари керак.

Ота-онанинг фарзандга танловни амалга оширишда ёрдам беришга ошиқиши нормал ҳолат. Масала буни қандай қилиб амалга оширишни билишда.

 

1. Болада мустақилликни тарбияланг

Афсуски, бу билан битирувга бир-икки йил қолганида шуғулланиш бироз кеч. Мустақил болани туғилганидан бошлаб тарбиялаш керак. Бироқ буни бошлашнинг кечи йўқ. Касбга йўналтиришнинг асосий қоидаси оддий:

Бола касбни ўзи танлаши лозим.

Фото: Pixabay

Ҳар бир одам ўзига нима кераклигини ўзи яхши билади. Айнан шу йўл орқали нимадир кўнглидагидек бўлмаса, ота-онасини айбламайди ёки ўз имкониятини қўлдан бой берилган, деб ўйламайди.

“Мен актёрликка бормоқчи эдим. Бироқ отам барча актёрлар туман театрида қолишини, кам маош олишини айтдилар. Муҳандис – бу бошқа гап. Мен гапга кирадиган қиз эдим ва радио факультетига ўқишга кирдим. Политехника институтида қизиқ эди ва 6 йил мен талабалик баҳорида иштирок этдим. Магистр бўлишимга қарамай, муҳандис сифатида ишлашда эса бошимда  билим ноль. Шунинг учун бутун умр мени ўз-ўзини рўёбга чиқара олмаганлик ҳисси, бари ўзгача бўлиши мумкин эди, деган фикр таъқиб этади. Отамнинг ҳақлигини, актёрлик оғир касб эканини англайман. Ота-онамни айбламайман. Орзуимдаги нарсани амалга оширолмаганим учун ўзимни айбдор ҳисоблайман”.

Мария, муҳаррир

2. Қайси касбларга талаб борлигини ўрганинг

Фақат “обрўли” эмас, ҳақиқатан ҳам талаб катта бўлганларини билиш керак. Буни тушуниш учун рейтингларни ўқиш шарт эмас. Иш топишда ёрдам берадиган сайтларни очиб, вакансияларни диққат билан кузатиш лозим.

“Бобом хорижий тиллар билан боғлиқ йўналишни танлашни маслаҳат берди. Синаб кўрдим, қизиқдим, шунинг учун унинг маслаҳатига қулоқ солиш осон бўлди. Талаб иккинчи ўринга ўтди, чунки ҳақиқатан ҳам қизиқ эди. Энди эса мен ўзим севган IT-соҳадаман. Бобом ёмон нарсани тавсия қилмайди!”

Ангелина, таржимон

Вакансияларни кўздан кечириш касбнинг машҳурлигини, кутилаётган маошни ва ишлаш истагида бўлганларга қўйиладиган талабларни баҳолашда ёрдам беради. Балки орзудаги йўналишда ўқиш учун олий маълумотнинг ўзи камлик қилар: параллел равишда хорижий тилни ўрганиш ва қандайдир курсларга бориш керак бўлади.

3. Касбни ичидан кўрсатинг

Катталар турли касб эгалари бўлган кўплаб танишларга эга. Дўстларингиздан болангизга у ишда нима билан шуғулланишини гапириб беришини сўранг. Кундалик одатий ишлар ҳақида эшитиш муҳим. Масалан, хат ёзишга тўғри келиши, реал шароитларда қандай қилиб чизмалар чизилиши, тонгда роппа-роса саккизда ишга келиш кераклиги, ҳисоботларни тўлдириш  ва бухгалтерияда чой ичиш каби.

Фото: Pixabay

Кўпгина корхоналарда очиқ эшиклар кунлари ўтказилади. Бундай тадбирларда тўғри савол бериш керак: юқори кўрсаткич ва олий мақсад ҳақида эмас, кундалик юмушлар, иш жойларининг ташкил этилиши каби.

“Ота-онам – ўқитувчилар. Педагогикага боришни маслаҳат беришмади, мен ҳам бормадим.”

Лида, реклама бўйича мутахассис

Кўплаб касблар тўғрисида чалкаш тасаввурлар мавжуд. Бир неча йилни бекорга сарфлаш, кутилган воқеа ва реаллик ўртасидаги можаро ўрнига яхшиси бу касб билан яқиндан танишган маъқул.

Саломатликнинг меҳнат шартларига тўғри келиши ҳам муҳим. Бола эплай оладими, йўқми  - буни фақат реал шароитда тушуниш, ҳеч бўлмаганда касб вакили билан очиқ суҳбат давомида аниқлаш керак.

4. Бошқа шаҳар ва мамлакатларда ўқиш имкониятларини топинг

Кўпинча қаерда ва ким бўлиб ишлаш мумкинлиги, мамлакатнинг бошқа қисми у ерда турсин, қўшни шаҳарлардаги олий таълим муассасаларида қандай мутахассисликлар мавжудлигини билмаймиз.

“Танлаш вақти келганида 15 ёшда эдим. Шаҳримизда орзуимдаги мутахассислик бўйича ўқиш имкони йўқ эди, мактабнинг йўналиши эса бошқача бўлган. Ўқишга кириш учун бошқа мактабга ўтиш, махсус дастур бўйича шуғулланиш, бошқа шаҳарга бир неча юз километр йўл босиб бориш ва ҳужжатларни топшириш керак эди. Мен бундай қилолмадим, ота-онам эса ташвишлана бошладилар. Натижада, ўзимизда бор бўлган касбни танладим. Яқинда 30 ёш бўламан, ҳали ҳам афсусдаман”.

Настя, копирайтер

Албатта, боланинг бошқа шаҳарга кўчиб кетиши – боғда айланиб юришдек қизиқ ҳолат эмас. Талабани масофадан туриб қўллаб-қувватлаш – мушкул. Бироқ бу шунга арзийди, гап бутун умрлик касб ҳақида кетяпти.

5. Касбга йўналтириш тестлари тўғрисида унутинг

Айниқса интернетда тарқалганларини. Улар жуда одатий саволларга асосланган ва кўплаб касбларни инобатга олмайди.

Фото: Pixabay

Келажакни тест билан жиддий шуғулланиш орқали аниқлаш – нима билан шуғулланиш ҳақида умуман тасаввурга эга бўлмагандаги чорасизлик.

6. Мактабдаги севимли фан ва касбни адаштирманг

Стандарт мантиқ: математикадан яхши ўқийди – “компьютерчилик”ка ўқишга бориш керак, адабиётдан билими аъло – филологлик, ҳеч нарсага қизиқмайди – менежер бўла қолсин.

Билимдан келиб чиқиб ишни танлаш ўрнига билимни мақсадга қараб ошириб бориш зарур.

Севимли фанни эмас, бола меҳнат қилиб, яхши ҳақ тўланадиган касбни танлаш керак. Балки болага ўқитувчи, чиройли хона ва кўргазмали материаллар ёқар, касбда эса буларнинг ҳеч бири бўлмайди.

7. Олий таълим муассасасига зудлик билан топширишга мажбур қилманг

Агар бола ҳали ким бўлишни аниқламаган бўлса, унга буни ўйлаб кўришга вақт ва имконият беринг. Мактабдан кейин ҳақиқий ҳаёт билан танишиш, вақтни курслар ва ўзини излашга сарфлаш, балки ишлаб кўришига ҳеч нарса халақит қилмайди. Агар мактабдан кейин ўқимасдан юришини тасаввур эта олмасангиз, коллежга юбориб кўринг. У ерда имтиҳонлар соддароқ, тайёр касбни тезроқ эгаллаш мумкин.

Фото: Pixabay

“Онам техника коллежига ўқишга киришга мажбурладилар, бундан хурсанд эмасдим. Шунинг учун бор кучим билан мени ўқишдан ҳайдашларига ҳаракат қилардим. Бу иш бермади. Коллеждан кейин ўзим университет ва мутахассисликни танладим. Ҳозир афсусланмайман. Коллеждан кейин мени яхши бир корхонага амалиётга юборишди. 18 ёшимда нормал лавозим ва маошга эга эдим”.

Мария, менежер

Олий маълумотга муккасидан кетиш кўп ҳолларда яхшиликка олиб келмайди. Кўпинча диплом – ортида бир грамм ҳам билим ва кўникма бўлмаган оддий қоғозга айланади. Лекин кетказилган бир неча йил ва сарф этилган пуллар бор.

8. Таълимни тугатишга мажбурлаш

18 ёшдан 23 ёшгача одам тез катта бўлади, бу шахс сифатида шаклланиш ёши. Баъзида кўзлар очилиб, талаба ўз иши  билан шуғулланмаётганини англайди: қизиқроқ мутахассисликни топади, ўз олдидаги мақсадларни тушунади. Қоидага кўра, бу кечаги мактаб ўқувчисиникига кўра анча ўйлаб амалга оширилган танлов. Бундай бурилиш “бошладингми - тугат” натижасида қўлга киритилган дипломга қараганда кўпроқ фойда келтиради.

“Тўққизинчи синфдан кейин синф раҳбари онамга мени техникумга юборишни тавсия қилди. Ота-онам танлаб ўтирмай, мени қурилиш йўналишига юборишди. Чунки онамнинг барча ҳамкасблари ўша ерни тугатишган экан. Менга муҳими дипломлик бўлишим эканини айтишди. Итоаткорлик билан рози бўлдим. Тўрт йил қийналдим. Ундан кейин бошқа йўналишда олий маълумотга эга бўлиш ҳақида мустақил равишда қарор қабул қилдим. Ота онам “Наҳотки, тўрт йил қийналдинг” дейишган бўлса-да, розилик беришди”.

Антон, дизайнер

Маълумот тўғрисидаги диплом ва бир неча йил ўқиш – бу бутун умрлик келишув эмас. Исталган вақтда барини ўзгартириш мумкин. Буни касбни тўғри ёки нотўғри танлаганига ишончи комил бўлмаган фарзандингизга айтишни унутманг.

Фото: Pixabay

Ғамхўр ота-онанинг ўз-ўзини текшириш рўйхати

Болага ёрдам бериш учун нима қилиш кераклиги ҳақида қисқача:

Ўз танловингизни унга мажбурлаб ўтказмаслик, нима қилишни аниқлашни болага қўйиб бериш.

Ҳозирда қайси касблар кераклиги ҳақида гапириш.

Тест ёки журналдаги баҳога қараб эмас, болани қизиқтирадиган касбларни таклиф қилиш.

Турли касблар ҳақида максимал даражада маълумот бериш.

Яққол аниқ бўлмаган қарорларни кўрсатиш: шаҳрингизда машҳур бўлмаган касблар.

Диплом учун ўқишга мажбурламаслик: яхшиси бир неча йил ўз-ўзини аниқлаш ва кейин идеал касбни танлаган маъқул.

Сизга ота-онангиз касб танлашда ёрдам беришганми?

Мавзуга оид