Ўзбекистон | 09:18 / 08.11.2023
5513
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 20 мингдан ортиқ ходим касб касалликлари бўйича тиббий кўрикдан ўтказилди 

Санитария-гигиена ва касб касалликлари илмий тадқиқот институти мутахассислари томонидан 2021-2023 йилларда ишлаб чиқариш ташкилотларининг 20 000 дан ортиқ ходимлари даврий тиббий кўрикдан ўтказилган.

Фото: Shutterstock

Касб касаллиги тасдиқланган беморлар тўлиқ давлат томонидан ҳимояланади. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, республикада касб касалликларининг олдини олиш икки йўналишда олиб борилмоқда. Яъни: меҳнат шароитларини муҳофаза қилиш ва яхшилаш ҳамда тиббий профилактик ёрдам кўрсатиш.

Санитария-гигиена ва касб касалликлари илмий тадқиқот институти мутахассислари томонидан касб касалликларининг олдини олиш, меҳнат ва даволаш реабилитацияси учун 2021-2023 йилларда ишлаб чиқариш ташкилотларининг 20 000 дан ортиқ ходимлари даврий тиббий кўрикдан ўтказилган.

Касб касалликлари клиникаси республикадаги ягона ихтисослаштирилган клиника бўлиб, 100 ўринга эга. Унда ҳар йили республиканинг барча ҳудудларидан 3 мингдан ортиқ бемор даволаниш ва реабилитациядан, 33 мингдан ортиқ бемор эса амбулатор шароитида текширувдан ўтказилади. Улар зарарли ва хавфли омиллар таъсирида фаолият олиб борган 80 дан ортиқ асосий ишлаб чиқариш корхоналарининг ишчиларидир.

Сўнги бир йилдаги ўтказилган тиббий кўриклар хулосалари асосида 9800 ишчи-ходимга (98 фоиз) ишга яроқлилик экспертиза хулосалари берилди, аниқланган ташхисларга кўра 42 фоиз текширилганларга зарур даволаш ва соғломлаштириш тадбирлари режалаштирилди, 2 фоизга стационар, 4 фоизга санаторий-курортларда даволаниш учун юбориш, 4116 ишчига шифокор назоратида бўлиш, 290 ишчига соғлиғи ҳолатига кўра енгил ёки хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан ҳоли бўлган бошқа ишга вақтинча ўтказиш бўйича тавсиялар берилди.

Мавзуга оид