Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Фуқаролар учун бюджет» тақдимоти бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 13 июль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги БМТнинг Тараққиёт дастури, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва «Тараққиёт стратегияси» Маркази билан ҳамкорликда биринчи марта чоп этилаётган «Фуқаролар учун бюджет» нашрига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Фуқаролар учун бюджетга бағишланган тақдимотга қўшимча равишда Давлат бюджети 2018 йилнинг 1-ярим йиллиги ижроси тўғрисида маълумотлар тақдимот этилди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг ижтимоий соҳани молиялаштириш учун жами бюджет харажатларнинг 55,7 фоизи сарфланди. Ижтимоий харажатлар таркибида эса энг кўп маблағ таълим соҳасига тўғри келади.

Маҳаллий бюджетларнинг мустақиллигини ошириш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида 2-чорак якунлари бўйича маҳаллий бюджет даромадлари параметрлари прогнозининг 842 млрд. сўмга орттириб бажарилиши таъминланди.
Молия вазирлиги 2019-2021 йиллардаги режали даври учун «Фуқаролар учун бюджет»ни тайёрлашга киришганлиги ҳамда уни жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим қилиниши айтиб ўтилди.
Мавзуга оид
18:13 / 22.04.2026
2025 йилда қарийб 8 минг ноқонуний мигрант ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди – БМТ
19:36 / 21.04.2026
БМТ бош котиблигига 4 номзод: улар ким ва қандай сайланади?
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
21:35 / 20.04.2026