Намангандаги мактабда мажбурий меҳнат ҳолати ҳамон мавжуд
Наманганда 26-сонли умумий ўрта таълим мактаби фарроши хусусий корхонада дераза юваётиб, учинчи қаватдан тушиб кетди. Андижон вилоятида Россия Федерациясига бориб, қисман меҳнат лаёқатини йўқотиб қайтган тўрт нафар фарзанднинг онаси давлатдан ёрдам сўраб мурожаат қилган. Ушбу вазиятларни ўрганиб чиқиш ва ҳудудлардаги масала ечимини топиш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш. Кудбиев топшириғи билан вазирнинг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов бошчилигидаги вазирлик ишчи гуруҳи 12 июль куни Фарғона водийсига етиб келди. Бу ҳақда вазирликнинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.
Наманган шаҳри 26-сонли умумий ўрта таълим мактаби фаррошлари И.Усмонова ҳамда М.Жаброилова якшанба куни хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари Н.Мўминова томонидан ишга чақиртирилиб, у ердан мактаб директори М.Жалилова томонидан «Ҳумо СБ» хусусий корхонасига тозалик ишларига юборилган. Аёлларга оғзаки келишув асосида ҳақ тўлаш ваъда қилинган.
Деразаларни юваётган пайтда И.Усмонова мувозанатини йўқотиб, учинчи қават ойнасидан тушиб кетади ва тана қисмлари синиши ва кўп сонли жароҳатлар олади. Бугунги кунда И.Усмонова Республика тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш илмий марказининг Наманган филиалида турғун оғир аҳволда бўлиб келмоқда.
Текширув натижаларига кўра, 26-сонли мактаб фаррошлари директор ўринбосари Н.Мўминова томонидан мажбурий меҳнатга жалб қилингани аниқланди. Шунингдек, «Ҳумо СБ» директори Б.Саматов томонидан фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбуриятлари бажарилмаганлиги ҳам аниқланди. Бу шахсларга нисбатан маъмурий жарималар қўлланди.
Э.Муҳитдинов бошчилигидаги вазирлик ишчи гуруҳи И.Усмонова ётган тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш тиббиёт илмий марказига бориб, у ерда шифокорлар ва жабрланувчининг қариндошлари билан мулоқот қилди.
Тўпланган мазкур далиллар бўйича меҳнат ташкилотлари томонидан барча зарурий маъмурий ҳужжатлар ва далолатномалар тузилди. Иш кейинги тергов ишлари учун прокуратура органларига топширилди.
Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнида аварияга учраган Андижон вилояти Балиқчи тумани фуқароси Н.Жўраева айни пайтда иккинчи гуруҳ ногирони ҳисобланади, тўрт нафар фарзанди бор, ажрашган. Қисман меҳнат лаёқатини йўқотгани боис, Н.Жўраева тўлақонли меҳнат фаолиятини амалга ошириш имконига эга эмас.
Э.Муҳитдинов бошчилигидаги ишчи гуруҳ яшаш жойи бўйича Н.Жўраевани бориб кўрди. Учрашув жараёнида оилага ёрдам кўрсатиш ва Н.Жўраеванинг бандлигини таъминлаш бўйича мумкин бўлган имкониятлар кўриб чиқилди. Айни пайтда ишчи гуруҳ жойнинг ўзида аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқмоқда.
Мавзуга оид
09:30 / 07.11.2024
Наманганда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
11:35 / 06.11.2024
18 ёшли хавфли рецидивист: Наманганда машина олиб қочган ўсмир озодликдан маҳрум қилинди
17:26 / 04.11.2024
Наманганда аҳолига етказиб берилиши керак бўлган 13 тонна кўмир талон-торож қилинди
21:36 / 03.11.2024