Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекэнерго»ни молиявий жиҳатдан соғломлаштириш нопрофил активларни сотиш эвазига амалга оширилади
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси «Ўзбекэнерго» Ажни 2018 йилда молиявий жиҳатдан соғломлаштириш бўйича режани тасдиқлади. Бу ҳақидаги қарор бош вазир Абдулла Арипов томонидан имзоланди.
Ҳужжатга кўра, 72 та нопрофилли ва фойдаланилмаётган активлар рўйхати тузиб чиқилган бўлиб, улар очиқ савдоларга чиқарилади. Яна 13 та фойдаланилмаётган ер участкалари ва ташкилотнинг объектлари жойлардаги маҳаллий ҳокимият органларига берилади.
Қарорда кўрсатиб ўтилишича, «Ўзбекэнерго» активларни сотишдан тушган маблағ эвазига махсус техника ва технологик ускуналар сотиб олиб, улардан мақсадли фойдаланишни таъминлаши шарт.
«Ўзбекэнерго» ташкилотларида замонавий ахборот бошқарув тизимини жорий этиш йўлга қўйилади, мустақил аудит ва фаолиятни халқаро аудит компанияларини жалб этган ҳолда баҳолаш ҳам ўтказилади.
Мавзуга оид
22:53 / 13.04.2026
Россия Ўзбекистонга нефт ва газ етказиб бериш ҳажмини оширишини маълум қилди
21:06 / 27.03.2026
Ўзбекистон 2026 йилда сунъий йўлдош интернетини ишга туширишга тайёрланмоқда
19:01 / 02.03.2026
Форс кўрфази давлатларидаги ўзбекистонликлар эвакуация қилинади
20:55 / 17.02.2026