Андижонда таътил даврида болажонларга кундузги оромгоҳлар ва соғломлаштириш майдончалари хизмат қилмоқда
Болажонларнинг кўнглидагидек ҳордиқ чиқариб, келгуси ўқув йилига куч тўплаши учун энг мароқли бўлган таътил даври давом этмоқда.
Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 43 та мактабларда ташкил қилинган кундузги оромгоҳларнинг 3 даврасида 13545 нафар болалар дам олади.
Избоскан туманидаги 20 ва 38 умумтаълим мактабларида ташкиллаштирилган кундузги оромгоҳларда болажонларнинг мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун барча қулайлик муҳайё қилинганлигига гувоҳ бўлдик.
Оромгоҳда ўқувчиларнинг билим ва дунёқарашини бойитишга хизмат қиладиган турли маданий-маърифий тадбирлар, интеллектуал беллашувлар, илм эгалари ва шоирлар билан ижодий учрашувлар мунтазам ўтказилмоқда. Айни чоғда, болалар “Моҳир қўллар”, “Ёш спортчи”, “Ёш китобхонлар”, “Тарихни ўрганаман”, “Ёш мусаввирлар”, “Рақс” сингари тўгаракларга катта иштиёқ билан қатнашишаётир.
Вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан яна 622 та мактабларда соғломлаштириш майдончаси ташкил этилган. Уларда 158 мингдан зиёд бола қамраб олингани эътироф лойиқ.
Элмурод Эрматов, Андижон
KUN.UZ мухбири
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024