Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда иссиқ ҳаво туфайли мингдан кўпроқ одам шифохонага тушди
Японияда катта ҳудудда, жумладан яқинда тошқинлардан жабр кўрган туманларда иссиқ ҳаво сабабли бир кун ичида 4 киши вафот этди, 1042 киши шифохонага тушди. Бу ҳақда Киодо ахборот агентлиги маълум қилди.
Иссиқ ҳаво туфайли Сидзуока, Сига, Хиросима ва Тояма префектураларида 4 киши вафот этган.
Иссиқ ҳаво, шунингдек, яқинда тошқинлардан жабр кўрган ҳудудларда ҳам кузатилмоқда. Хиросимада термометр кўрсатгичи 37 даража иссиққача, Гифу, Киото, Миэда эса 38 даражагача кўтарилган. Тошқин юз берган ҳудудларда вазият сув таъминоти ишламаётгани сабабли яна-да мураккаблашган.
Прогнозларга кўра, Япониянинг катта ҳудудида 15 июлда ҳам иссиқ ҳаво сақланиб қолиниб, ҳарорат 40 даражагача етиши мумкин.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026