Эрон президенти АҚШнинг яккаланиб қолаётгани ҳақида фикр билдирди
Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний шанба куни маҳаллий телеканал орқали жонли эфирда АҚШнинг «аввалгидан ҳам кўп яккаланиб қолган»и ҳақида айтиб, Американинг иттифоқчилари орасига ҳам нифоқ тушганини билдирди. Бу ҳақда Рейтерс хабар бермоқда.
«Биз шундай шароитдамизки, АҚШ киритаётган санкциялар туфайли ҳар қачонги даврдан ҳам бадтар, ўзи яккаланиб қолмоқда. Американинг ноқонуний қилмишлари... уни иттифоқдошларидан узоқлаштирмоқда, кўриб турганимиздек», дейди у Дональд Трампнинг Буюк Британия ташрифи арафасида уюштирилган намойишларга урғу бериб.
Эслатиб ўтамиз, Теҳрон билан иқтисодий ҳамкорликни давом эттириш Эрон ядро келишувини сақлаб қолиш имконини беради. «Бешлик» ва Эрон вазирлар қўшма комиссиясининг Венада бўлиб ўтган йиғилиши иштирокчилари шундай хулосага келишганди.
Мавзуга оид
02:48
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26
Трамп атрофида айланаётган Америка сиёсати: нега бундай бўлди?
21:46 / 05.11.2024
«Трамп президент бўлса, Яқин Шарқдаги вазият қийинлашади» — Камолиддин Раббимов
19:40 / 05.11.2024