Ирландия қазилма ёнилғидан бош тортган илк давлат бўлиши мумкин
The Guardian нашрининг маълум қилишича, қазилма ёнилғига сармоя киритишдан бош тортадиган илк давлат Ирландия бўлиши мумкин. Куни-кеча мамлакатнинг барча сиёсий кучлари Ирландия қазилма ёнилғига барча сармояларни сотиб юборадиган қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаган.
Ҳозирда мамлакат кўмир, нефть, газ, торф ва бошқа қазилма ёнилғилардан даромад олувчи 150 та компанияда 300 млн евролик акцияга эга. Парламент томонидан қабул қилинган қонун лойиҳаси эса бу акциялар иложи борича тезроқ сотиб юборилишини англатади.
Ирландияда қазилма ёнилғидан воз кечишдан ташқари, 2030 йилгача бензин ва дизелда юрувчи автомобиллар сотилиши тақиқланмоқчи. Бу ҳақда Ирландия бош вазири Лео Эрик Варадкар маълум қилган ва бу чоралар мамлакатни “соғлом ва яна буюк” қилишда ёрдам беришини қўшимча қилган.
Тадқиқотларга кўра, дунёдаги зарарли углерод чиқиндиларнинг 15 фоизи транспорт тармоғига тўғри келади. Шу сабабли яқин келажакда дизел ва бензинда юрувчи автомобиллар ишлаб чиқарилишдан буткул олиниши мумкин
Мавзуга оид
22:10 / 24.10.2024
ЕИда LinkedIn ижтимоий тармоғи 310 млн евро жаримага тортилди
12:37 / 22.05.2024
Испания, Норвегия ва Ирландия Фаластин мустақиллигини расман тан олди
09:52 / 29.04.2024
Ирландия муҳожирларни Британияга чиқариб юбориш учун қонунни ўзгартиради
12:16 / 21.03.2024